Чехияда Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ учинчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Олдинги икки ҳолат каби, бу гал ҳам Жанубий Америкада бўлиб қайтган Чехия фуқаросида касаллик кузатилган», — дея билдирган вазирлик мутасаддилари.
Маълум бўлишича, Доминикан республикасида бўлиб қайтган 38 ёшли аёлда вирус аниқланган. Беморга касалхонадан уйига қайтишга рухсат берилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)