АҚШнинг Google корпорацияси Зика вируси тарқалишига қарши кураш учун 1 миллион доллар хайрия қилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Корпорация мазкур вирус ва унинг турли давлатларда тарқалиш даражаси ҳақидаги барча маълумотлар жамланадиган махсус ахборот-таҳлил базасини тузиш учун мутахассисларини жалб этади. Олинган маълумотлар таҳлили асосида вируснинг тарқалиш эҳтимолини башорат қилишга ёрдам берадиган дастур яратиш устида ҳам иш олиб борилади.
Изоҳ (0)