Туркия пойтахти Анқаранинг Чанкая марказий туманида портлаш юз берди, деб ёзади «ТАСС». У бинолардан бирида содир бўлгани тахмин этилмоқда.
Агентлик мухбири воқеа жойидан хабар беришича, айни пайтда аланга ва тутун кўринмоқда. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва полиция етиб келди. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, кучли портлаш ҳарбийлар ётоқхонасида юз берган, кўплар жароҳат олган.
Изоҳ (0)