Халқаро футбол федерацияси (ФИФА)нинг янги президенти Жанни Инфантино футбол бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32 тадан 40 тага ошириш борасида фикрини билдирди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Қитъа даражасидаги мусобақаларда 30 фоиздан 100 фоизгача жамоалар иштирок этади. Шу сабабли Жаҳон чемпионатида 40 та терма жамоа қатнашса (яъни, ФИФАга аъзо давлатларнинг 19 фоизи), бу у қадар кўп бўлмайди. Шу тариқа, биз янги 8 жамоага мундиал ҳавосидан баҳраманд бўлиш имконини берамиз. Натижада жамоалар саралаш баҳсларида янада кўпроқ иштиёқ билан тўп суради. Бу эса футбол ривожи ва оммалашишига олиб келади», — дейди Инфантино.
Изоҳ (0)