«Реал» (Мадрид) ҳимоячиси ва клуб сардори Серхио Рамос жамоадошлари — ярим ҳимоячилар Иско ва Хамес Родригесни номақбул хатти-ҳаракатлари учун танқид остига олди. Бу ҳақда Marca нашри собиқ бош муҳаррири Эдуардо Инда маълум қилган, дея хабар беради «Sports.ru».
Рамоснинг танқиди «Қироллик клуби» ўз майдонида «Атлетико»дан мағлубиятга учраганидан сўнг (0:1) мазкур футболчиларнинг Opium тунги клубига кўнгилхуши учун боргани билан боғлиқ эканлиги айтилмоқда.
«Реал» Хамес ва Исконинг ўйинларидан ҳам қониқиш ҳосил қилаётгани йўқ: ўйинчилар мавсум якунлангач, трансферга қўйилиши мумкин.
Изоҳ (0)