Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳамюртларини Шукроналик кунида ўзаро хафагарчиликларни унутишга чақирди, шунингдек, ўз ҳамкасбларидан кечирим сўради, деб ёзади «Газета.ru».
Давлат раҳбари сўзларига кўра, бугун, 1 март куни эрталаб у барча ҳамкасбларидан узр сўраб чиққан.
«Агар мен ўз фаолиятим давомида уларни ранжитган, койиган бўлсам, унда бугунги кундан бошлаб, келинг, буларнинг барчасини унутамиз ва бир-биримиз билан ўзаро муносабатларни қайтадан бошлаймиз», — деди Назарбоев кечира олиш буюк куч эканлигини таъкидлар экан.
Қозоғистонда 1 март куни янги байрам — Шукроналик куни нишонланмоқда, у ҳақдаги фармон Назарбоев томонидан январда имзоланган эди.
Изоҳ (0)