Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

27 февралдан кучга кирган тинчлик сулҳининг дастлабки кунида Суриянинг Хама вилоятида кетма-кет икки теракт амалга оширилиб, камида олти киши уларнинг қурбони бўлди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Фото: APА

Фото: APА

Сурия давлат ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, сулҳ режимининг биринчи соатларида Саламия шаҳрининг четида бомба ўрнатилган машина ичида ўзини портлатиб юборган террорчи икки кишининг ҳаётига зомин бўлди. Яна бир террорчи мотоциклда Тиба қишлоғига кириш ерида ўзини ҳавога учирди, бунинг оқибатида тўрт киши нобуд бўлди.

Илгарироқ хабар қилинганидек, Сурия мухолифати ҳукумат қўшинлари 27 февралга ўтар кечаси амалга кирган сулҳни аллақачон бузишга улгургани ҳақида баёнот берган эди. «Биринчи қирғоқбўйи дивизияси» гуруҳи вакили Фади Аҳмаднинг маълумотига кўра, тинчлик ўрнатилганидан бир неча соат ўтиб Башар Асад қўшинлари Латакия вилоятида «Иккинчи қирғоқбўйи дивизияси»га ҳужум қилган, бунинг оқибатида исёнчилардан уч киши ҳалок бўлган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь