Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ўйини орқали мухлисларни хурсанд қилишда давом этиш мақсадида махсус парҳез тутяпти. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Португалиялик ҳужумчининг фикрича, ортиқча вазн унинг футболчилик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, у мушаклар оғирлигини йўқотишга қарор қилган. Ўтган йилнинг ўзида Роналду 2 килограмм вазн ташлаганди. У шу йўл орқали маълум вақт мобайнида йўқотилган тезлигини қайтармоқчи.
Айни дамда 31 ёшли футболчи 78 килограмм вазнга эга. У яна бир неча йил юқори спорт формасида ўйнаш истагини билдирган.
Изоҳ (0)