Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби июнь ойига қадар жамоа аъзолари Серхио Бускетс ва Неймар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди, деб хабар беради «Чемпионат».

Фото: Mirror

Фото: Mirror

Бунга сабаб сифатида спорт мезонлари кўрсатилган. Каталон клуби Испания чемпионати, Испания Кубоги ва Европа Чемпионлар Лигасида ғолиблик учун кураш олиб бораётгани сабабли, жамоа раҳбарияти футболчилар бошқа масалаларга чалғимаслигини хоҳламоқда.

Бускетс «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу унинг шартномасини узайтириш борасида берган ваъдасига содиқ қолишига умид билдирмоқда. Ярим ҳимоячининг амалдаги келишуви 2019 йилга қадар мўлжалланган.

Неймар эса 2018 йилгача амал қиладиган шартномасини 2021 йилгача узайтириш борасида дастлабки келишувга эришган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди