Ўзбекистон Американинг GOBankingRates молиявий портали талқини бўйича яшаш учун энг арзон мамлакатлар рейтингида 69-ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Рейтингга дунёнинг 112 давлати кирди, у Numbeo халқаро ахборот портали маълумотлари асосида тузилди.
Таҳлил чоғида мамлакатлар аҳолининг харидорлик қобилияти, уй ижараси нархи, озиқ-овқат маҳсулотлари, товар ва хизматлар нархлари (ресторанлар, коммунал тўловлар, транспорт ва ҳоказо) каби мезонлар бўйича баҳоланди.
Жанубий Африка Республикаси ушбу рейтингда биринчи ўринни эгаллади. Ҳиндистон иккинчи, Косово учинчи ўринни банд этди.
Рейтингда Қозоғистон бешинчи, Украина — 24, Россия — 39, Беларусь 50-ўринда жойлашди.
Изоҳ (0)