• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Савол—жавоб: Тошкентда автобуслар нима сабабдан ёняпти?

    Нима бўлди?

    23 февраль, сешанба куни Тошкентнинг Яшнобод туманида 12-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусида ёнғин келиб чиқди. Ёнғин нима сабабдан юз бергани номаълум, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида ҳозирча ахборот йўқ.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ҳозиргача қанча автобус ёнган?

    2013 йил мартидан бери (23 февралдаги ёнғинни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) — 15 та. Бу интернет-фойдаланувчилари бевосита гувоҳ бўлган ҳодисалар — улар ҳодиса жойидан фото ва видеоларни ижтимоий тармоқларга, видео- ва фотосервисларга юклаган, шундан сўнг мазкур ҳолат ҳақида кўпчилик хабар топган. Интернетда ёритилмаган, интернет-фойдаланувчилари гувоҳ бўлмаган бошқа ёнғин ҳолатлари ҳам бўлиши мумкин.

    Шу вақтгача фақат бир хил русумдаги автобуслар ёнганми?

    Йўқ. 2013 йилги дастлабки ёнғинлардан Mercedes-Benz Conecto O345 автобуслари жабр кўрган эди. 2014 йилнинг 2 декабрида, 2015 йилнинг 15 майи ва 20 июлида ҳам худди шу русумдаги автобуслар ёнган. 2014 йилнинг 14 июлида ёнган 148-автобуснинг айнан қайси русумда бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ қолган барча ҳолатларда янги автобуслар — Mercedes-Benz Conecto Low Floor’да ёнғин чиққан. Қизиқ томони, шу вақтгача бирор марта Ўзбекистонда йиғилган Isuzu (SamAvto) автобусларида ёнғин чиққани ҳақида хабар пайдо бўлмади.

    Қайси йўналишдаги автобуслар кўпроқ ёнади, қайси йўналишлар хавфсизроқ?

    23 февраль куни ёнган автобус ҳаракатланувчи 12-йўналишда 2014 йилнинг 5 майида ҳам худди шундай автобус ёнган — бундан бошқа ҳеч бир йўналишда биттадан ортиқ автобус ёнмаган (2013 йил 14 июнь, 2014 йил 2 декабрь ва 2015 йил 20 июлда ёнган автобусларни истисно қилганда — уларнинг йўналишлари маълум эмас). Эътиборли томони, автобус ёнғинлари бутун шаҳарни — Қўйлиқдан Қорасаройгача, Чилонзордан Юнусободгача бўлган ҳудудни қамраб олган.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Автобуслардаги ёнғинлардан йўловчилар жабрланганми?

    Тошкентдаги автобус ёнғинлари оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Ёнғинлар ҳақидаги хабарларда жабрланувчилар ҳақида ахборот берилмаган.

    Автобуслар нима сабабдан ёнаяпти ўзи?

    Автобусларнинг расман эгаси ҳисобланган «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси вакиллари автобусларнинг ёниши сабаблари ҳақида, «Дарё» ҳисоб-китобига кўра, камида тўрт марта баёнот берган. Энг биринчи, 2013 йилги баёнотда автобус ҳайдовчисининг сигарет чекиши, йўловчиларнинг салонда лак, спрей каби тез аланга олувчи воситалардан фойдаланиши ёнғинларга сабаб қилиб кўрсатилган эди.

    2014 йилдан бери эса автобуслар ёнғинига асосий сабаб қилиб электр симларидаги қисқа туташувлар кўрсатилди. «Тошшаҳартрансхизмат» бош муҳандиси Мирҳосил Холматовнинг таъкидлашича, ёнғинларга «электр симлари пластик изоляцияси бутунлигининг бузилиши натижасида қисқа туташув юзага келаётгани» сабаб бўлган. 2015 йилда эса Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси автобус ёнғинларига «қисқа туташув ёки автобуснинг янги эмаслиги ва техник кўрикдан ўтмаганлиги асосий сабаб бўлиши мумкин»лиги ҳақида баёнот берди.

    Фото: «UzTransport.uz»

    Фото: «UzTransport.uz»

    Автобусларнинг ёнишига қарши қандай чоралар кўриляпти?

    «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси томонидан автобусларнинг ёниши билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича хизмат текширувлари ўтказилаётгани ҳақида 2014 йилда айтилган эди. Mercedes-Benz автобусларининг ёниши билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан бу автобусларнинг ишлаб чиқарувчиси — Evo Bus GmbH компаниясига хатлар йўлланган, улар асосида компания экспертлари мустақил текширувлар ўтказган. «Автобусларнинг ёниб кетиш ҳолларига йўл қўймаслик мақсадида йўналишга чиқарилаётган транспорт воситаларининг техник ва санитария ҳолати ҳар куни назорат қилинмоқда», — деган эди «Тошшаҳартрансхизмат» бош муҳандиси Мирҳосил Холматов. Бу йўналишда (яъни, автобусларнинг ёниб кетиши ҳолатларининг олдини олиш йўналишида) Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳам иш олиб боряпти, бироқ айнан қандай ишлар олиб борилаётгани аниқ айтилмаган.

    23.02.2016, 18:23   Изоҳ (0)   41399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Family Fitness — биринчи оилавий фитнес-клуб очилди

    23.02.2016, 15:14

    «Мир ковров» билан хонадонингизга муносиб совға ҳозирланг

    23.02.2016, 13:39

    Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига айлантирилди

    23.02.2016, 13:18

    «Ўзтемирйўлйўловчи» темир йўл чипталарини онлайн харид қилишга имкон берувчи мобил дастурни ишга туширмоқда

    23.02.2016, 12:33

    «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ташкил қилинади

    23.02.2016, 12:22

    Тошкентдаги Инҳа университетидан «E-yoshlar» танловида ғолиб чиққан талаба Кореяга боради

    23.02.2016, 08:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсга олинди

    Дунё | 13 август, 08:30

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.