23 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Башар Асад 13 апрелда Сурияда парламент сайловларини ўтказишни таклиф қилди. Суриядаги охирги парламент сайловлари 2012 йилда ўтказилган эди.
2. Тошкент шаҳрида Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Илгари қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Венгрия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтар эди.
3. Тошкентда Mercedes-Benz Conecto Low Floor йўловчи автобусида ёнғин чиқди. Шу сабабли Тошкентда автобусларнинг ёниши нега одатий ҳолга айланиб қолгани ҳақида «Савол-жавоб» тайёрладик.
4. Қодиров Чеченистон раҳбари бўлишни истамаслигини маълум қилди. «Барчаси Аллоҳнинг иродаси билан. Агар хизматда давом эт дейишса, давом этаман, хайр дейишса – видолашаман», – тушунтирди Қодиров.
5. Telegram’нинг бир ойлик фаол фойдаланувчилари сони 100 млн кишидан ошди. Улар бир кунда бир-бирига 15 миллиард хабар йўлламоқда.
Бонусига тест — Марсми ё Ер?
Изоҳ (0)