Туркия Россия ва АҚШ Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришганини маъқуллайди, дея хабар беради «Газета.ru».
Бу ҳақда мамлакат бош вазирининг ўринбосари Нўъмон Куртулмуш маълум қилган. Шу билан бирга, турк мансабдори музокаралар ижобий якунланишига шубҳа билан қарашини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия ва АҚШ Сурияда ўт очишни тўхтатишга келишиб олгани, ушбу тартиб 27 февралдан бошлаб кучга кириши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)