Буюк Британиядаги салкам 200 га яқин компания раҳбарлари мамлакат Евроиттифоқ таркибида қолишини ёқлаб чиқди. Уларнинг шу мазмундаги мактубини The Times чоп этди, дея хабар беради «РБК».
«Бизнеснинг ўсишда давом этиши, инвестициялар кириши ва ишчи ўринлари яралиши учун 500 миллион кишилик Европа бозорига эҳтиёжи бор. ЕИдан чиқиш инвестицияларга тўсқинлик қилади, иш ўринларига хавф туғдиради ва иқтисодиётни таҳдид остида қолдиради. Буюк Британия ЕИ аъзоси бўлиб қолса, кучлироқ, хавфсизроқ ва яхшироқ бўлади», — дея таъкидлаган бизнесменлар.
Мазкур мактуб остида компания ва корхона раҳбарларидан 197 кишининг имзоси қўйилган. Улар орасида BP, HSBC, Vodafone, Marks & Spencer, Airbus, BAE Systems, Ryanair ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)