Шоколад батончиклари ишлаб чиқарувчи АҚШнинг Mars корпорацияси Нидерландияда тайёрланган маҳсулотларини таркибида пластик аниқлангани сабабли дунёнинг 55 мамлакатидан қайтариб олмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Биз харидорлар томонидан сифатсиз маҳсулотлар истеъмол қилинишининг олдини олиш ниятидамиз», — дея маълум қилинган корпорация баёнотида.
Яроқлилик муддати 2016 йил 19 июндан 2017 йил январигача бўлган Mars, Snickers, Milky Way Minis ва Milky Way Miniatures маҳсулотлари, шунингдек, Celebrations конфетларининг айрим тўпламлари қайтариб олиниши билдирилган.
Изоҳ (0)