Нигерия ҳарбий-денгиз кучлари Панама байроғи остида ҳаракатланган нефть танкерини қароқчилардан озод қилди. Танкер БАА компаниясига тегишли бўлиб, Жанубий Корея кемачилик компаниясига ижарага берилган бўлган, деб хабар беради «РИА Новости».
Қутқарув операцияси давомида бир нафар қароқчи йўқ қилинган. Маълум қилинишича, танкер 22 февраль, душанба куни Лагос кўрфазига етказилган. Унинг бортида тўрт нафар ўғри, шунингдек, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Судан ва ганалик 18 кишидан иборат жамоа бўлган.
Ҳарбий-денгиз кучлари вакилининг маълум қилишича, экипажнинг икки нафар аъзоси икки ўғирлаб кетувчи томонидан гаровга олинган. Улар қароқчи кемасида яширинган.
Танкер 4700 тонна дизель ёқилғисини олиб кетаётган бўлган. У 11 февраль куни Кот-д’Ивуар соҳилида ўғирлаб кетилган эди.
Изоҳ (0)