Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Интернетда Mercedes-Benz C-Class кабриолетининг серияли версияси акс этган видео пайдо бўлди, деб ёзади Motor. Жосуслар Mercedes корхонаси яқинидаги автотураргоҳда тўхтаб турган машинани суратга олди. Автомобилнинг очиқ версияси 29 февраль куни илк бор тақдим этилади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Машинанинг олд қисмини суратга тушира олишмади, аммо кадрга унинг бир йўла икки хил — кулранг ва кўк рангдаги версиялари тушди. Ҳар иккала автомобиль ҳам йиғиладиган юмшоқ томга эга.

Бундан ташқари, Mercedes компанияси C-Class кабриолетининг расмий тизерини чиқарди, унда AirCap ва AirScarf тизимлари қандай ишлашини кўриш мумкин. AirCap олд ойна тепасида кўтариладиган махсус соябон, AirScarf эса ҳаво қувури бош тирагичига ўрнатилган «ҳаво шарфи»дир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда