Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлининг 10 миллиондан зиёд аҳолиси ўтган ҳафта бўлиб ўтган намойишлар туфайли сувсиз қолмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Нью-Деҳлининг Рохтак ва Жаджар туманларидаги тартибсизликлар 18 февраль, пайшанба куни давлат муассасаларида иш ва олий ўқув юртларида ўқиш ўринлари учун квоталар кўпайтирилишини талаб қилаётган маҳаллий этник гуруҳ — жатлар бир неча автойўлларни тўсиб, баррикадалар ўрнатганидан сўнг бошланди. Полиция уларни олиб ташлашга ҳаракат қилганда намойишчилар уларни тошбўрон қилган ва полиция автомобилини ёқиб юборган.

Шундан сўнг полиция ўқ узгани билдирилмоқда. Бунинг оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 150 киши жароҳат олди.

Намойишчилар Нью-Деҳлини сув билан таъминловчи тиндириш тизими ва насосларни синдирган. Расмийлар сув таъминоти бузилгани сабабли барча таълим муассасаларини ёпиш юзасидан кўрсатма берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади