Баҳрайн ҳукумати баъзи фуқароларининг Эрон билан алоқалари юзасидан назорат ва сиёсатни кескинлаштириш бўйича бир қатор чораларни қабул қилишга қарор қилди. Бу ҳақда қироллик ИИВ раҳбари баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Маълумотларнинг тўла ҳажми, ашёвий далиллар ва ўтказилган таҳлиллар матбуотда мавжуд маълумотлардан анча кўп. Буларнинг барчаси Эроннинг Баҳрайн ички ишларига аралашуви таҳдиди ҳақида батафсил ҳуқуқий ҳисоботни ташкил этади», — деди бошқарма раҳбари Рашид бин Абдуллоҳ Ал Халифа.
Вазир аниқ чоралар сифатида миллий хавфсизликни таъминлаш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш доирасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган хайрияларни назорат қилиш бўйича қўмитани ташкил этишни айтиб ўтди. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқароларнинг бошқа мамлакатларга чиқишини чеклаш шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)