Американинг Миссисипи штатида 20 февраль, шанба куни юз берган отишма натижасида бир нафар полициячи ҳалок бўлди. Яна уч нафар тартиб қўриқчиси жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Маълум қилинишича, ҳодиса Айюка шаҳрида юз берган. У ердаги уйлардан бирида қуролланган эркак баррикада қуриб олиб, аёл киши ва болани тутиб турган. Ҳодиса жойига етиб келган полициячилар бир соат давомида эркак билан музокаралар олиб борган. Бироқ эркак таслим бўлишдан бош тортиб, ўт очган.
Тартиб қўриқчиларидан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Уч нафар яраланган полициячи шифохонага етказилган. Эркак унга жавобан ўқ узиш натижасида ўлдирилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, аёл ва бола жабрланмаган. Полиция ҳодиса тафсилотларини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)