Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Барак Обама Сурия курдларини Туркия ҳамда мўътадил мухолифатга нисбатан провокацияларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда, Reuters агентлигига асосланиб, «Сегодня.ua» сайти хабар бермоқда.

Фото: «Газета.ru»

Фото: «Газета.ru»

Айтилишича, Обама 19 февраль куни туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилган. Суҳбат чоғида АҚШ раҳбари Туркия ўз сарҳадларини мудофаа қилиш ҳуқуқига эга эканлигини яна бир бора таъкидлаб ўтган.

Шунингдек, Обама Сурия курдларининг «Ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ отрядлари» гуруҳи фаоллашгани муносабати билан ташвишда эканлигини билдирган. У мазкур ҳаракат фаолларини Туркия ҳамда Сурия мўътадил мухолифати билан келишмовчиликларга бориб, ИШИДга қарши кураш ишига тўсқинлик қилмасликка чақирган. Шунингдек, Туркия НАТО томонидан террорчиликка қарши курашда қўллаб-қувватланишига ишонтирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)