Афғонистонда гаровга олинган Қизил хоч халқаро қўмитасининг беш нафар ходими озод қилинди. Бу ҳақда афғон полицияси вакиллари маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Вилоят расмийлари ҳодиса ҳақида хабар топиши билан маҳаллий расмийлар ва оқсоқоллар кўмагида гаровга олинганларни озод қилиш чораларини кўрди. Музокаралардан сўнг 19 февраль, жума куни тушки пайт Вагаз округидаги Чаҳор-Деа туманида беш киши қўйиб юборилди», — дея таъкидлаган Ғазни полицияси вакили.
Қизил хоч ходимлари номаълум қуролли кишилар томонидан Ғазни вилоятида 16 февраль, сешанба куни ўғирлаб кетилганди.
Изоҳ (0)