Uber мижозларни жалб этиш мақсадида ҳар йили Хитой бозорида 1 миллиард доллар йўқотмоқда. Сервис шу тариқа маҳаллий Didi Kuaidi компанияси билан рақобат қилиш ниятида, дея хабар беради «РБК».
Сервис расмийларининг маълум қилишича, айни пайтда Хитойдаги 40 дан зиёд шаҳарда фаолият кўрсатаётган Uber рақобатчиси бўлган ҳар бир шаҳарда зиён кўрмоқда. Икки сервис ҳам бозорда ўз улушини бой бермаслик учун йўлкираларни арзонлаштиришга катта маблағ сарфлади.
Uber’нинг ўзига хос «клон»и бўлган Didi Kuaidi Хитойда 2012 йилдан бери ишлайди. Компания мамлакатнинг икки йирик такси сервиси — Didi Dache ва Kuaidi Dache қўшилиши натижасида тузилган бўлиб, ҳозирда маҳаллий бозорнинг 83 фоиздан зиёдини назорат қилмоқда.
Изоҳ (0)