2016 йил февралида овқатланиш маданиятини соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми сифатида шакллантиришга қаратилган «Тўғри овқатланиш дарслари» дастури доирасида Бухоро ва Қорақалпоғистонда иккинчи синф ўқувчилари учун китоб-дафтарлар ҳамда ўқитувчилар учун услубий қўлланмалар тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Nestle Uzbekistan матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Тўғри овқатланиш дарслари» Nestle’нинг «Соғлом болалар» глобал лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади, ушбу лойиҳа бугунги кунда 68 та мамлакат ва 6 миллиондан зиёд болани қамраб олган. Ўзбекистонда дастур Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди.
2016 йил февралида Бухоро ва Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқитувчилари учун матбуот анжуманлари ва семинарлар ўтказилди. Ушбу дастур иккинчи синфлар ўртасида синф соатлари ва бошқа мактаб машғулотлари чоғида ўтказилади. Дастурга жалб қилинган болалар сони 5000 нафардир.
Изоҳ (0)