16 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда «хусусий» таксичиларга қарши тадбирлар ўтказилмоқда. Шу муносабат билан «Дарё» такси фаолияти учун лицензия қаердан, қандай ва қачон олиниши ҳақида савол-жавоб тайёрлади.
2. Европа Иттифоқи Беларусь президенти Александр Лукашенкога нисбатан санкцияларни бекор қилди. Европа Иттифоқи Беларусда сиёсий маҳбуслар озод этилганини инобатга олди.
3. «Улуғбек» фильми: Голливуд кўрган режиссёр, Мирзо Улуғбекни ўйнаган франциялик актёр, Абдулатифга айланган Жавоҳир Зокиров. Фильм қачон экранларга чиқиши ҳозирча номаълум.
4. Канизанинг «Истиқлол» санъат саройида тўй ўтказишига «Ўзбекнаво» рухсат бермаяпти. Лекин куёв бунга «зўрға рози бўлган». «Кўндиришим осон кечмади», — дейди хонанда.
5. Наманган шаҳрида ерости силкинишлари сезилди. Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида охирги марта 14 январда ерости силкиниши сезилганди.
Бонусига: далтоникмисиз-йўқми, текшириб кўринг ёки бўлмаса «Раъно»ни эшитинг.
Изоҳ (0)