16 февраль, сешанба куни Наманган шаҳрида ерости силкинишлари сезилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
«Тошкент» марказий сейсмостанция берган маълумотга кўра, ер қимирлаши 04:59 да содир бўлган. Зилзила Тошкент шаҳридан 195 км шарқда, Наманган шаҳридан 35 км шимолда, Қирғизистон Республикаси ҳудудида рўй берган.
Зилзила эпицентрида магнитуда 4,2 га тенг бўлган. Наманган шаҳрида ерости силкинишлари 2 баллни ташкил этган. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик сезилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида охирги марта 14 январда ерости силкиниши сезилганди.
Изоҳ (0)