• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонунни бузмай такси ҳайдамоқчиман: лицензия неча пул, уни қаердан ва неча кунда оламан?

    1. Нима бўлди?
    2. Лицензиясиз таксичиларни тутиб олишса, нима бўлади?
    3. Лицензия кимларга берилади?
    4. Йўналишсиз таксининг ягона таниш белгилари нима?
    5. Лицензия учун неча пул тўланиши керак?
    6. Лицензия карточкаси?! У нима?
    7. Лицензия ва лицензия карточкаси неча кунда берилади?

    Нима бўлди?

    Тошкент шаҳрида 15 февралдан лицензиясиз таксичилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларидан иборат 47 гуруҳ рейдлар ўтказишни бошлади.

    Foto: “Kashubin.net”

    Фото: «Kashubin.net»

    Лицензиясиз таксичиларни тутиб олишса, нима бўлади?

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-3-моддасига мувофиқ, йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланаётганлар энг кам иш ҳақининг 20 дан 100 бараваригача (16 февраль ҳолатига кўра, 2,6 миллион сўмдан 13 миллион сўмгача), юридик шахслар эса 50 бараваридан 150 бараваригача (16 февраль ҳолатига кўра, 6,51 миллион сўмдан 19,53 миллион сўмгача) миқдорда жаримага тортилади. Агар бу ҳолат такрорланса, Жиноят кодексининг 190-моддаси бўйича энг кам иш ҳақининг 25 бараваридан 75 бараваригача (16 февраль ҳолатига кўра, 3,25 миллион сўмдан 9,76 миллион сўмгача) миқдорда жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқ (масалан, ҳайдовчилик гувоҳномаси)дан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Лицензия кимларга берилади?

    Шаҳарда ва шаҳар атрофида юк ташийдиган такси фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган, масалан, «Газел» юк машинаси бор киши Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бўлимига паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси билан бориб, аризаси кўриб чиқилгани учун энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим пули ва юк кўтариш қувватига қараб 50 доллардан 100 долларгача бўлган бир йилда бир марта тўланадиган давлат божини (Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича, албатта) тўласа бўлди — беш йил амал қиладиган лицензия тайёр. Бироқ бу, яна қайд этамиз, юк ташийдиган такси учун.

    Ўз Matiz’и ёки Nexia’сида йўловчи ташимоқчи бўлганларнинг иши бироз мураккаб, улар бошқа ташкилот — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига мурожаат қилади. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигидан «Дарё»га маълум қилишларича, йўловчи ташишга мўлжалланган йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ҳайдовчи бирорта такси корхонаси (юридик шахс)га мурожаат қилиб, ўз автомобилини шартнома асосида (нотариус орқали) шу корхонага ижарага бериши керак. Шундан сўнг автомобиль таксилар учун хос ягона таниш белгилари билан тўлиқ жиҳозланади.

    Йўналишсиз таксининг ягона таниш белгилари нима?

    Ўзбекистон ҳукуматининг «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ягона таниш белгилари иккига — ташқи ва ички маълумот берувчиларга бўлинади. Ташқи маълумот берувчи белгилар қуйидагиларни ўз ичига олади:
    • машинанинг тепасига ўрнатилган тўқ сариқ рангли фонарга TAXI таниш белгисини ўрнатиш;
    • шахмат тартибида жойлаштирилган қора квадратлардан иборат бўлган композиция ва машинанинг олдинги эшикларидаги «Т» ҳарфлари;
    • машинанинг олдинги эшикларидаги такси корхонаси (юридик шахс)нинг номи;
    • йўналишсиз таксилар учун мўлжалланган махсус сериядаги давлат рақами белгиси;
    • фақат Тошкент шаҳри учун — машинанинг «фил суяги» рангига бўялиши (бошқа барча жойда автомобиль сариқ рангга бўялади).
    Ички маълумот белгиларига эса қуйидагилар киради:
    • олд ойнанинг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли чироқ;
    • машинанинг давлат рақами белгиси, ҳайдовчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва фотосурати, иш вақтининг бошланиши ва тугаши, йўлкира қиймати (сўмда), такси корхонасининг манзили ва телефон рақами, лицензия карточкаси (варақаси)нинг рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, мажбурий суғурта қилинганлик ҳақидаги маълумот кўрсатилган маълумотлар табличкаси;
    • ҳисоблагич (таксометр);
    • белгиланган тартибда сотиб олинадиган ва фойдаланиладиган радиоалоқа воситаси.

    Лицензия учун неча пул тўланиши керак?

    Такси корхонаси беш йил муддатга лицензия олади (энг кам иш ҳақининг атиги бир баравари миқдорида пул тўлаб). Лекин ўзи ижарага олган (ёки ижарага берган) ҳар бир автомобиль учун бир йилга — агар машинадаги ўринлар сони тўрттагача бўлса — 75 АҚШ доллари, агар тўрт ўриндан кўп бўлса — 125 АҚШ долларидан давлат божи тўлайди (Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича).

    prays

    Скриншот: «Lex.uz»

    Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига кўра, такси корхонасидаги битта автомобиль — битта лицензия карточкаси, дегани.

    Лицензия карточкаси?! У нима?

    Лицензия билан бирга ҳар бир автотранспорт воситасига лицензия карточкаси берилади — такси корхонасининг ҳар бир автомобилида лицензия карточкаси бўлиши шарт. Ҳайдовчининг лицензия карточкаси билан таъминланмаган автомобилдан фойдаланган ҳолда олган даромади (фойдаси) ноқонуний ҳисобланади. Юқорида айтилган, юк ташийдиган «Газел»-такси учун бир йилда бир марта тўланадиган 50 (ёки 100) долларлик давлат божи ҳам лицензия карточкасини олиш учун керак.

    Лицензия ва лицензия карточкаси неча кунда берилади?

    Такси корхонасига лицензия бериш ҳақидаги қарор Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти томонидан, ариза берилганидан кейинги 15 кун ичида қабул қилиниши керак. Қарор қабул қилинганидан кейин 3 кун ичида такси корхонаси хабардор қилинади. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, кейинги уч ой ичида лицензия шартномаси имзоланади, такси корхонасига лицензия ҳамда лицензия карточкалари тақдим этилади (лицензия олгунча бўлган муносабатларнинг тўлиқ схемасини бу ерда томоша кўриб чиқиш мумкин).

    Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш схемаси.

    Автомобиль транспортида йўловчилар ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш схемаси.
    Фото: «Lex.uz»

     

    Агар такси корхонаси янги машиналарни сотиб олса ёки ижарага олса, яна 75 (ёки 125) доллар тўлаб (эсдан чиқмасин, Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича), қўшимча лицензия карточкасини олади.

    Тузатиш: Материалнинг биринчи таҳририда юк ташийдиган такси фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Йўловчилар ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига мурожаат қилиши кераклиги ҳақида ноаниқ ахборот берилган эди. Мазкур ноаниқлик учун узр сўраймиз.

    16.02.2016, 18:09   Изоҳ (0)   100602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган шаҳрида ерости силкинишлари сезилди

    16.02.2016, 15:35

    Тошкентда «хусусий» таксичиларга қарши тадбирлар ўтказилмоқда

    16.02.2016, 15:20

    Март ойидан эътиборан Тошкент ва Воронеж ўртасида самолётлар уча бошлайди

    16.02.2016, 14:12

    Евроиттифоқ ва Ўзбекистон Хорижий инвестициялар ва савдо кенгашини тузади

    16.02.2016, 10:45

    Ташқи ишлар вазирлигида БМТ Резидент-координатори, БМТТД доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

    16.02.2016, 10:35

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 3 тийинга ошди

    16.02.2016, 10:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.