Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Давлат департаментининг Оқ уй Анқара ва Суриядаги курдларни бир доскага қўйгани ҳақидаги баёноти Туркия ҳукуматининг иззат-нафсига тегди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Олдинроқ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Туркия ва Суриядаги курдларни умумий душман — ИШИД жангариларига қарши курашга эътибор қаратишга чақирганди.

Куни кеча курдлар томонидан Туркия томонига миномёт снаряди отилишига жавобан Туркия артиллерияси Сурия шимолидаги тўртта ҳудудни ўққа тутди.

Туркия суриялик курдларнинг «Демократик иттифоқ» партиясини террорчилик ташкилоти ҳисобланган Курдистон ишчи партиясининг бўлинмаси деб ҳисоблайди. Анқара курдларни ҳарбий жиноятларда, шунингдек, Москва ва Сурия президенти Башар Асад билан шерикликда айблайди.

АҚШ президентининг махсус вакили Бретт Макгуркнинг суриялик курдларнинг «Демократик иттифоқ» партияси назорат қиладиган Кобани шаҳрига ташрифидан сўнг, Анқара ва Вашингтон ўртасидаги зиддият кучайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди