Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойлик истеъмолчилар 2015 йилда хорижда 183 миллиард доллар (1,2 триллион юань) сарфлади, бундан 116,8 миллиард доллари ҳашаматли буюмларни сотиб олишга сарф этилди. Бу ҳақда Fortune Character тадқиқот институти маълумотларига таяниб, «РБК» хабар қилмоқда.

Фото: «Xhvision.net»

Фото: «Xhvision.net»

Тадқиқотларга кўра, хитойликлар 2015 йилда ишлаб чиқарилган люкс тоифасидаги буюмларнинг 46 фоизини сотиб олган. Бундай буюмлар сирасига сумка, косметика ва мобил гаджетлар киради.

Хитой ҳукумати маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатнинг 120 миллион фуқароси хорижга чиққан ва уларнинг харажатлари жаҳон истеъмолининг камида 12 фоизини ташкил этган.

Хитой савдо вазирлигидан маълум қилишларича, мамлакатда люкс товарларнинг ўртача нархи АҚШга қараганда 51 фоизга, Франция билан солиштирганда 72 фоизга қиммат. Нархлардаги бундай фарқ ҳашаматли буюмларга солинадиган учта солиқ билан боғлиқ: импорт божи (10—35%), қўшимча қиймат солиғи (17%) ва истеъмолчи солиғи (30%).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди