Россияда 2015 йили жисмоний шахслар томонидан доллар эквивалентида 36,2 миллиард долларлик валюта сотиб олинган бўлиб, бу аҳоли томонидан 70,7 миллиард долларлик валюта сотиб олинган 2014 йилга нисбатан деярли икки баробар паст кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Ўз навбатида, аҳоли томонидан валюта сотиш ҳажми ҳам ўтган йили 2014 йилга нисбатан 20 фоизга — 30,5 миллиардан 24,4 миллиард долларгача камайган.
Натижада валюта харид қилиш ҳажмининг сотиш ҳажмига қараганда зиёдлиги (тоза харид) 2015 йили ундан олдинги йилга нисбатан 3,4 баробар кам бўлди (тегишли равишда 11,8 ва 40,2 миллиард доллар).
Изоҳ (0)