АҚШнинг Нью-Йорк штати округ суди судьяси ишга кетаётганида маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Летиция Астасио жиноий ишни кўриб чиқиш учун судга кетаётганда йўл полицияси томонидан тўхтатилган. Кейинчалик уни март ойида судга келишини тайинлаб, қўйиб юборишган. Астасио ўтказиб юборган суд мажлисида қатнашиш учун бошқа судья таклиф этилди.
Округ судида мазкур ҳолатга ҳозирча изоҳ берилмаган.
Изоҳ (0)