Буюк британиялик таниқли дизайнер Тони Фишер катта ўлчамли Рубик кубигини ясади. Mashable нашри «бу дунёдаги энг катта Рубик кубиги бўлиши мумкин»лигини қайд этди, деб хабар беради TJournal.
Конструкциянинг оғирлиги тахминан 100 килограммни ташкил этади, унинг барча томонларининг узунлиги 1,5 метрга тенг. У одатий Рубик кубигидан 20 минг марта катта.
Фишер тез орада Гиннеснинг Рекордлар китобига ариза бермоқчилигини маълум қилди.
Суратга олиш ишларидан кейин кубик бузилиб кетди ва энди Фишер уни таъмирлаш билан шуғулланмоқда.
Изоҳ (0)