2016 йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Польшадаги ваколатхонаси раҳбари Паулина Мицкевич билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва ўзаро алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мустақилликнинг илк кунларидан буён Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида аҳамият қаратиб келмоқда. Тизимли ва изчил ислоҳотлар БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг бир қатор муҳим кўрсаткичлари бўйича тегишли натижаларга муддатидан илгари эришиш имконини яратди.
Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)