Hamkorbank’нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётлари тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизмати маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани тартибга солишга доир қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли АТБ Hamkorbank’нинг юридик шахслар билан чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш амалиётларини 6 ой муддатга тўхтатди.
Изоҳ (0)