15 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда Электрон тижорат қоидалари ишлаб чиқилди. Февраль охиригача мазкур қоидаларни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш мумкин.
2. Сурияда «Чегара билмас шифокорлар»нинг шифохонаси бомбардимон қилинди. Маълумотларга кўра, авиазарбани Россия ҳарбий-ҳаво кучлари амалга оширган.
3. Россияда Зика безгагига чалинган биринчи бемор рўйхатга олинди. Вирусни юқтириб олган аёл айни пайтда инфексион стационар хонада сақланмоқда.
4. Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда. Ўзбекистонда 16—20 февраль кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
5. Тошкентда автобусларни Wi-Fi билан таъминлаш лойиҳасининг дастлабки синови муваффақиятли кечди. Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги 14-йўналишдаги тўртта автобусда 3 февралдан бепул Wi-Fi тармоғи ишлай бошлаган эди.
Изоҳ (0)