Туркия чегараси орқали Сурия ҳудудига пулемётлар билан жиҳозланган 12 та пикап кириб келган. Уларда 100 га яқин қуролланган жангчилар бўлган. Бу ҳақда Сурия Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, SANA агентлиги маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Хабарда колоннанинг йўналиши бўйича батафсил маълумот берилмаган. Унда фақат жангчилар орасида Туркия армияси ҳарбийлари ва ёлланма аскарлари борлиги тахмин қилинган.
14 февраль, якшанба куни Туркия артиллерияси Сурия шимолига зарба берди. Туркия ҳудудидан берилган артиллерия ҳужумлари натижасида курдларнинг «Ўз-ўзини ҳимоя қилиш халқ отряди» ташкилотининг икки нафар фаоли ҳалок бўлди.
Сурия ташқи сиёсат идораси Туркия томонидан Сурия ҳудуди ўққа тутилганини қоралаб чиқди.
Изоҳ (0)