Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ноқонуний валюта операцияларида гумон қилиб, Душанбе фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ матбуот маркази маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
«Пойтахтлик 25 яшар фуқаро мамлакат Миллий банки рухсатисиз ўзи томонидан ташкил этилган алмашув пунктида хорижий валюта билан ноқонуний олди-сотди қилаётганда қўлга олинди», — дейилади матбуот маркази хабарида.
Дастлабки текширув чоғида гумонланувчи қисқа муддат мобайнида 1 миллион долларлик ноқонуний валюта операцияларини амалга оширгани маълум бўлди. Жумладан, 2015 йил 12 декабридан 2016 йил 21 январига қадар фуқаролардан 800 минг доллар сотиб олган ва Дубай шаҳрига юборган. Дубайдан эса Душанбега 200 минг доллар жўнатган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Изоҳ (0)