Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолёти йўловчилари терактдан 500 миллион долларга суғурталанган бўлган. Бу ҳақда қурбонларнинг яқинлари вакили Игорь Трунов маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Биз суғурта шартномасини олдик. Унда теракт ҳам суғурта ҳодисаси сифатида қайд этилган. Суғуртанинг умумий суммаси 500 миллион доллар, ҳар бир оилага тахминан 2 миллион доллардан тўғри келади», — дея таъкидлаган Трунов.
Адвокат «Ингосстрах» суғурта компанияси харажатларни камайтиришга ҳаракат қилаётганлигини билдирган. «Улар келишувга эришишни таклиф этмоқда, маънавий зарар учун 600 минг рубль тўлаб, барча даъволарни ёпишга ҳаракат қилмоқда», — дея маълум қилган Трунов.
Изоҳ (0)