Рим папаси Франциск Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл билан учрашувга икки йил тайёргарлик кўрилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Икки йил давомида махфий равишда музокаралар олиб борилди», — деди понтифик Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида.
У ушбу учрашув католик ва православлар ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланиши учун бир қадам бўлишига умид қилаётганлигини маълум қилди.
«Биз аста-секинлик билан бошқа томондагиларга қўл бериш учун кўприклар қуришимиз лозим. Бу каби кўприклар абадий бўлиб, тинчликни сақлаш учун ёрдам беради», — деди Рим папаси.
Эслатиб ўтамиз, Рим папаси Франциск тарихда илк бор Рус православ черкови раҳбари, патриарх Кирилл билан 12 февраль куни Кубада учрашиши ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)