4 февраль, пайшанба куни АҚШ Федерал қидирув бюроси томонидан Техас штати Кристал-Сити шаҳри ҳукумати аъзолари ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда TJournal.
Бир вақтнинг ўзида мэр, унинг ўринбосари, сити менежер, шаҳар кенгашининг уч аъзосидан бири ҳамда бир нафар собиқ аъзоси қўлга олинди. Улар пора олганликда ва ноқонуний қимор бизнесида ҳамкорлик қилганликда айбланмоқда.
Шаҳар кенгашининг яна бир аъзоси аввалроқ мексикалик муҳожирларни яшириш айблови бўйича ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)