Қоҳирадан жанубда мисрлик ҳарбийлар билан отишма натижасида тўрт жангари йўқ қилинди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Миср ички ишлар вазирлигига таяниб.
Ўлдирилган экстремистлар маҳаллий «Агнад Маср» («Миср қўшини») гуруҳига кирган, улар икки йилча аввал куч тузилмаларига қарши уруш эълон қилган ва бир неча марта терактлар уюштириб, полициячилар ўлимига сабаб бўлган эди.
Гиза провинциясида ҳибсга олишга уриниш чоғида террорчилар тартиб посбонларига қарата ўт очган ва жавоб ўти билан ўлдирилган. Улар яширинган уйдан автоматик қурол ва портловчи моддалар топилган.
Изоҳ (0)