Қрим-татарлари мажлисининг Херсон вилоятидаги (Украина) ваколатхонаси яқинида 7 февраль, якшанбага ўтар кечаси портлаш юз берди. Бу ҳақда Қрим-татарлари етакчиларидан бири Рифат Чубаров маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Чубаровнинг айтишича, офисга граната ташланган бўлиши мумкин. Портлаш туфайли ертўла эшиги шикастланган. Бошқа шикастланишлар йўқ, жабрланганлар ҳақида билдирилмаган. Бинога нима сабабдан граната улоқтирилгани ҳақида аниқ далиллар йўқ.
Мажлис раҳбарияти содир бўлган ҳодисани Россия тарафдори бўлган кучларнинг Украина жануби, хусусан, Херсон вилоятидаги вазиятни издан чиқаришга қаратилган провокацияси, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)