Швейцариянинг Лозанна шаҳри расмийлари кўп шовқин юзага келтираётгани учун овозсиз дискотекаларни тақиқлади, деб хабар беради «Газета.ru».
Бундай дискотекалар барларнинг ясси томларида ўтказилади. Шовқинсиз дискотекаларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мусиқа динамикларда эмас, қулоқчинларда янграйди.
Бироқ маҳаллий аҳоли шовқиндан шикоят қилган. Уларнинг норозилигининг асосий сабабларидан бири дискотекага келганларнинг доимий равишда куйлашидир.
Бу турдаги дискотекалар ташкилотчиси Оливер Мейлан шаҳарда ёшлар орасида оммабоп тадбирлар йўқлигини таъкидлаб ўтди. Бар эгалари унинг фикрини қўллаб-қувватлаганига қарамай, Лозанна расмийлари шовқинсиз дискотекаларни ташкил қилишга рухсат бермади.
Изоҳ (0)