Зимбабве ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги ҳукмрон партия вакиллари президент Роберт Мугабенинг 92 ёшга тўлишини нишонлаш учун қишлоқ аҳолисидан зўрлик билан пул йиғилаётганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Cotrad ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳининг билдиришича, Zanu-PF партияси фаоллари ҳар бир хонадондан бир доллар, давлат хизматчиларидан эса уч доллардан йиғиштирмоқда. Мақсад стадионда бўлиб ўтадиган дабдабали тантана учун 800 минг доллар атрофида маблағ тўплашдан иборат. Тадбирга пул беришдан бош тортганлар қаттиқ сиқувга олинмоқда.
Ўз навбатида, ҳукмрон партия вакиллари қишлоқ аҳолиси қандай қийин шароитда яшаётганлигини билишлари ва бундай услубни қўлламасликлари, етакчилари ҳисобланадиган мамлакат президентининг туғилган кунини маблағ бор ёки йўқлигидан қатъи назар, албатта ўтказишларини маълум қилган.
Изоҳ (0)