Дамашқда Сурия президенти Башар Асаднинг онаси вафот этди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.
«Сурия араб республикаси раҳбари собиқ президент Ҳафиз Асаднинг рафиқаси Махлюфга мотам тутмоқда. У Дамашқда 2016 йил 6-фаврал куни вафот этди», — дейилади хабарда.
Махлюф Асад 85 ёшда эди. У 1971 йилдан 2000 йилгача Суриянинг биринчи хоними бўлган.
Изоҳ (0)