Гвинеяда мухолифат митингидаги тўқнашувлар чоғида журналист Муҳаммад Диалло ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Журналист Guinee 7 портали ходими бўлган, уни кўкрагига ўқ узиб ўлдиришган. Расмийлар текширув бошланганини билдирмоқда.
Мамлакат пойтахти Конакридаги тўқнашувлар мухолифатчи Мамаду Ури Ба муҳожирликдан қайтганидан сўнг бошланди.
Изоҳ (0)