БМТ бош котиби Пан Ги Мун КХДР томонидан амалга оширилган ракета парвозини қоралади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
У Пхеньянни «провокацион хатти-ҳаракатларни бас қилиш»га ва халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларини бажаришга чақирди.
Бош котиб канцелярияси томонидан тарқатилган ёзма баёнотда таъкидланишича, баллистик технологиялардан фойдаланган ҳолда ракета учирилиши БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси қоидаларини бузган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 7 февраль, якшанбага ўтар кечаси узоқ масофага парвоз қилувчи ракетани учирди. Япония ҳукумати маълумотларига кўра, парвоз маҳаллий вақт билан 09:31 (Тошкент вақти билан 05:31)да Окинава йўналишида амалга оширилган.
Изоҳ (0)