Шимолий Корея аэрокоинот агентлиги сунъий йўлдоши бўлган ташувчи ракета муваффақиятли учирилгани ҳақидаги ҳисоботни чоп этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Кванмёсон-4» сунъий йўлдоши бўлган ракета Сохэ космодромидан маҳаллий вақт билан 9:00 да учирилган ва орадан 9 дақиқа ва 46 сония ўтиб, қурилмани белгиланган орбитага олиб чиққан. Сунъий йўлдошда Ерни кузатишга мўлжалланган телекоммуникация жиҳозлари ўрнатилгани айтилмоқда.
Корея марказий телеграф агентлиги хабарида фан ва техникага катта эътибор қаратаётган Корея Меҳнат партияси хизматлари эътироф этилиб, «муваффақиятли парвоз олим ва муҳандисларнинг ўртоқ Ким Чен Инга совғаси» эканлиги билдирилган.
Изоҳ (0)