Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасига милтиқ кўтариб тушган суратини жойлаштирди. Унга «Ким тушунмаган бўлса, у тушуниб олади», дея изоҳ берилган. Бу ҳақда «РБК» хабар қилмоқда.
Қодиров бу иборадан аввал ҳам — Россия мухолифати вакили Михаил Касьянов «нишонга олинган» видеони Instagram’даги саҳифасига жойлаштирганда фойдаланган эди. Шундан сўнг Касьянов Россия Федерал хавфсизлик хизматига Чеченистон раҳбари устидан арз қилган, унинг иштирокидаги видео эса ижтимоий тармоқ қоидаларини бузгани учун Қодировнинг Instagram’даги саҳифасидан ўчирилганди.
Изоҳ (0)