1 февраль, душанба куни Россиянинг Оренбург вилоятида йўқолиб қолган Ан-2 самолёти ҳалокатга учраган, унинг бортидагилар нобуд бўлган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Самолёт Орск шаҳридан 20-30 километр узоқда, Савеловский посёлкаси атрофидан топилди. Ҳаво кемаси буткул вайрон бўлган, уч киши ўлган», — дея маълум қилди фавқулодда хизматлардаги манбалар.
Ан-2 бортида «Транснефть» компанияси муҳандиси, шунингдек, икки нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар Оренбург вилоятидаги нефть қувурлари трассасини айланиб учиб чиқаётганди.
Изоҳ (0)